Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 623 marta17 апр 20:45Iqtisodiyot Moliya Tadbirkorlik

Президент 17 апрел йиғилиш ўтказди ва қарздорликни ундириш тизими самарасизлиги таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.
Давлат раҳбари узоқ йиллардан бери иқтисодиёт тармоқларида пул оқими самарасиз бошқарилгани ва номутаносиб тақсимлангани оқибатида қарздорлик ҳолатлари кўпайиб кетганини таъкидлаган.
Буни бартараф этиш бўйича кейинги вақтларда қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ бу борада янги тизим яратилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. 
«Ўзбекнефтегаз» компанияси ва «Ўзбекэнерго» жамиятининг умидсиз дебитор қарздорликлари ҳисобдан чиқарилди. «Ўзагрокимёхимоя» акциядорлик жамиятининг кредитор қарздорликлари бюджет ссудалари орқали камайтирилди. Нефтни қайта ишлаш корхоналари ихтиёрида бир йилда 670 миллиард сўм, электр станциялари ҳисобида 100 миллиард сўм маблағ қолдирилди. 
Фермер хўжаликлари тугатилиши ва қайта ташкил этилиши эвазига тижорат банклари йўқотган ликвидлик бюджетдан маблағлари ҳисобига қоплаб берилди.
Йиғилишда кўрилаётган чора-тадбирлар яхши самара бераётгани, лекин бу ҳали етарли эмаслиги таъкидланди. Жорий йил 1 март ҳолатига кўра, иқтисодиёт тармоқларида жами дебитор ва кредитор қарздорлик ўтган йилга нисбатан мос равишда 16 ва 13 фоизга ошгани танқидий таҳлил қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир корхонанинг барқарорлиги аниқ ҳисоб-китобга боғлиқлиги, раҳбарлар фаолияти шунга қараб баҳоланишини таъкидлаган. 




Айрим тармоқларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишда номутаносиблик борлиги, қарздорликни ундириш тизими самарасизлиги, мавжуд жавобгарлик чоралари мансабдор шахслар ва фуқароларнинг тўлов масъулиятини ошириш учун етарли эмаслиги қайд этилган.
Дебитор қарздорлик ҳамон юқорилигича қолаётган компания ва корхоналар кўрсатиб ўтилган. Иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш, солиқ, банк, хизмат кўрсатувчи ва бошқа идоралар ўртасида ҳар ой якунида ўзаро қарздорлик ҳолатини солиштириб бориш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилган. Ташкилотлар ўртасида электрон ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини ривожлантириш зарурлиги таъкидланган.
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
The Fundamentals of Professional Traders Revealed11:22“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31
@Islohotuz