Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 450 marta18 апр 11:20Sog’likni saqlash Ta’lim Yangiliklar

Президент «Ҳукуматга алоҳида топшириқ берди: мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳолат» сифатида кўриб чиқишга

Ўзбекистон ҳукумати бундан буён мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳодиса» сифатида кўриб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида 17 апрель куни ўтказилган «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган йиғилишида маълум қилди. Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди
Бош вазирнинг таъкидлашича, ҳудудлардаги раҳбарларнинг таълим ва тиббиёт ходимларини ўз соҳасига тааллуқли бўлмаган ишларга жалб этиши, кўзбўямачиликларга йўл қўйиши ҳолатлари мамлакатда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсатга зиён етказмоқда.
Бош вазир президентнинг вилоятларга ташрифлари арафасида таълим, тиббиёт ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этиш барча ҳудудларда авж олганини қайд этиб ўтган.
«Ҳукуматга алоҳида топшириқ берилди: ҳар бир шундай ҳолат энди фавқулодда ҳодиса сифатида кўриб чиқилади», — дея бош вазирнинг сўзларини келтирган KUN.UZ мухбири.
Бош вазир ўқитувчи ва шифокорларни жамоат ишларига мажбуран жалб этган раҳбарлар ва амалдорларнинг иши юзасидан прокуратура ва бошқа орган ходимлари иштирокида алоҳида назорат ўрнатилишини, президентнинг махсус топшириғига кўра, эндиликда мажбурий меҳнат масаласи фавқулодда ҳолат сифатида юқоридаги ташкилотлар билан биргаликда алоҳида кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтган.
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz