Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 635 marta23 апр 17:53Tashqi siyosat Xalqaro e’tirof Mukofotlar

Шавкат Мирзиёев халқаро мукофотга сазовар бўлди

Шавкат Мирзиёев халқаро мукофотга сазовар бўлди
Ушбу мукофот Туркиянинг Анқара шаҳрида эълон қилинди. Юксак мукофот Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва нафақат республика, балки кенг минтақани ўзгартираётган, материкда иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришнинг асосий омилига айланган чуқур ҳамда жадал ислоҳотлар учун берилди. 

Бугун, 23 апрель куни Туркия пойтахти Анқарада ишбилармон кишиларнинг “EcoAvrasya” жамоатчилик бирлашмаси томонидан таъсис этилган “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотининг дастлабки ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда O’zLiDep хабар қилди.
 
Тантанали тарзда ташкил этилган маросимда ушбу давлат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг мафкура бўйича маслаҳатчиси Ёлчин Топчи, фан, саноат ва технологиялар вазири Фарруҳ Ўзли, Туркия парламенти аъзолари, хорижий давлатлар, Анқарада аккредитациядан ўтказилган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
 
Тадбирга “EcoAvrasya” раиси Ҳикмет Эрен модераторлик қилди.
 
Эрен ўз нутқида қайд этиб ўтганидек, мазкур бирлашма 2012 йилдан буён “Турк халқлари олдидаги хизматлари учун” танловини ўтказиб келинар эди.
 
Унда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган таниқли сиёсатчилар ва иқтисодиёт арбоблари мукофотланиб келинган.
 
“Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танлови эса илк бор таъсис этилди. Мазкур юксак мукофот тақдим этилиши Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни равнақ топтиришга сезиларли ҳисса қўшган шахслар ва институтларга кўрсатилган катта ҳурмат ҳамда эҳтиром намунаси ҳисобланади.
 
“EcoAvrasya” уюшмаси бошқаруви кенгаши “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танловининг асосий номинацияси ғолиблиги учун турли номзодларни ўрганиб чиқди ва уни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга беришга қарор қилди.
 
Юксак мукофот Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва нафақат республика, балки кенг минтақани ўзгартираётган, материкда иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришнинг асосий омилига айланган чуқур ҳамда жадал ислоҳотлар учун берилди. Бу ҳақдқ Qalampir.uz
ҳабар берди
 
Эрен Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон, Россия, Хитой, Жанубик Корея, Туркия билан ўзаро алоқаларда мисли кўрилмаган ўсишга эришганини алоҳида эътироф этди.
 
Ушбу ташкилот бошқаруви кенгаши ва унинг барча аъзолари номидан Ҳикмет Эрен Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини саҳнага чақирди ҳамда мукофотни давлат раҳбарига бутун Евроосиё жамоатчилиги олдидаги тарихий хизматлари белгиси сифатида топширишни сўраган ҳолда тантанали равишда тақдим этди. 

скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz