Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 852 marta01 май 09:52Tadbirkorlik Videolar Voqealar

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон тарихида биринчи марта, ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинладим» (ВИДЕО)



Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бугун Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми ҳам ўтказилди унда ҳар икки давлат президентлари қатнашиб, сўзга чиқишди.

Ўзбекистон президенти форумда йиғилган туркиялик тадбиркорларга Тошкент шаҳрининг янги ҳокими — Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирди.




«Ўзбекистон тарихида биринчи марта, ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинладим. Тарихда бунақаси бўлмаган», — деди Шавкат Мирзиёев.



Минбарга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни йиғилганларга таништирар экан, президент яна шундай деди:
«Бу йигит ҳам ҳозирги ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан йироқ, Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитига тоза ҳаво киришига, инвесторларни қўллаб-қувватлашга, Тошкент шаҳрининг эртанги кунини тасаввур қиладиган ҳозирги замонавий ёшлардан. Бу бизнинг аксарият раҳбарлардан фарқли ўлароқ, “райком”, компартия каби ҳеч қайси бюрократик тизимда ишлаб кўрмаган. Бу — тадбиркор. Мен мана шу тадбиркорни барча ҳудудларимиз ичра улуши энг катта ҳудуд ҳисобланувчи Тошкент шаҳрига — эртанги кунимизни барпо этишда фақат тадбиркорларга ишонишим боис, ҳоким этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилдим. Тадбиркор — Тошкент шаҳар ҳокими. Шу боис энди бунинг (Ж.Ортиқхўжаевнинг) эртадан бошлаб икки карра масъулияти кўпаяди. Сизларга (туркиялик тадбиркорларга) Тошкент шаҳрида бирор тўсиқ пайдо бўлса — бунинг виждонига ҳавола бўлади».
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz