Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 370 marta31 янв 18:02Iqtisodiyot Moliya

Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди.

Ўзбекистон Президентининг фармони билан Адҳам Исломов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Адҳам Исломов Тошкент Молия институтининг банк иши факультетида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Астрономия институтида бошлаган.
Банк соҳасидаги фаолиятини 1998 йилда АТБ «Асака банк»да оддий мутахассисликдан бошлаган. 2006 йил апрелидан 2008 йил августигача банкнинг Халқаро ҳамкорлик ва экспорт-импорт операциялари департаменти, кейин Молиявий таҳлил, стратегик ривожланиш департаменти бошлиқлари ўринбосари вазифаларини эгаллаган.
2008—2011 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, шўъба мудири лавозимида ишлаган.
2011—2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, сўнг вақтинча бошқарув раиси бўлиб ишлаган.
2014—2018 йилларда Ўзбекистон Президенти Девони ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бош консултанти лавозимида фаолият юритган.

Manba: www.Sof.uzскачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
The Fundamentals of Professional Traders Revealed11:22“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31
@Islohotuz