Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 416 marta18 янв 18:45Qishloq xo’jaligi Hududiy Islohotlar

Барчаси ёш фермерлар истиқболи учун!

Президентимиз раҳнамолигида қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, имтиёз ва имкониятлар берилаётгани, фермерлик ҳаракатини етакчи кучга айлантириш аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаяпти.

Куни кеча Бухоро вилояти Пешкў туманида Саноат касб-ҳунар коллежида “Барчаси ёш фермерлар истиқболи учун” шиори остида ўтказилган ўқув амалий-семинари ҳам ёш фермерларнинг фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантиришга кўмаклашиш масалаларига бағишланди.

Унда туманда фаолият кўрсатиб келаётган ёш фермерлар, томорқа ер эгалари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Семинар давомида фаолиятни кенгайтириш мақсадида “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида тақдим этиладиган имтиёзли кредитлар, лизинг хизматларини кўрсатиш, “Ёшлар меҳнат гузари” ҳамда “Cоwоркинг” марказларини ташкил этиш, тижорат банкларидан кредит олишда кафиллик бериш тартиб-қоидалари тўғрисида маълумотлар берилди.
  • Ерга меҳрим бўлакчалиги сабаб, туманимиздаги “Туркон ёгъдуси” фермер хўжалиги таркибидан ер олиб, деҳқончилик билан шугъулланиб келяпман, - дейди томорқа ер эгаларидан бири Умрзоқ Рўзимуродов. Лекин фаолиятни кенгайтириш учун даромад ҳам шунга яраша бўлиши лозим. Маълумки, ерни озиқлантириш учун биз минерал ўғитлардан фойдаламиз. Лекин уни доим ҳам керакли пайтда топа олмаётганимизнинг ҳосилга зиёни катта. Мана шундай минерал ўғитлар сотувини кенгайтириш, шахобчалар сонини ошириш вақти келди, деб ўйлайман.
Семинарда ўртага ташланган бу каби муаммолар мутасаддилар эътибордан четда қолмади. Ҳар бир таклиф ва муаммонинг амалда ечимини топишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, иштирокчиларга молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш, мол-мулкни лизингга бериш учун ресурслар ажратиш масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Учрашув якунида ёшларга “Томорқа – даомад манбаи” номи остида нашр этилган китоблар совгъа қилинди.

Бу каби учрашувлар ёшларни келажакда фермерлик ва тадбиркорлик соҳасида юқори натижаларга эришишлари ҳамда ҳар томонлама билим ва тажрибалари ошишида ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз.
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz