Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 330 marta19 янв 16:09Qishloq xo’jaligi

Хоразмда сайёр қабул: 10 га яқин ёш фермерларнинг муаммолари ўз ечимини топди

18-январ куни Урганч туманидаги Гайбу қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида тумандаги ёш фермерларнинг фаолиятида дуч келинаётган муаммо ва камчиликлар, савол ҳамда таклифларини ўрганиш, уларга амалий ечим топиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда “yi.uz” расмий веб-сайти тадбир ташкилотчиси Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши Хоразм вилоят ҳудудий бўлими матбуот хизмати хабарига таянган ҳолда маълум қилди.
Мазкур сайёр қабулда Иттифоқнинг Хоразм вилоят Кенгаши, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг тумандаги масъул вакиллари ёш фермерларнинг саволларига жавоб берди.
Тадбирнинг аҳамиятли жиҳати, унда фермер хўжалиги фаолиятини кўп тармоқли сифатида давом эттириш мақсадида кредит олиш истагини билдирган 10 га яқин ёшларга “Ёшлар – келажагимиз” дастури асосида керакли маблағлар ажратиб бериладиган бўлди.
Ушбу маблағлар асосида 7 нафар ёшлар замонавий иссиқхона қуриш, 1 нафари эса чорвачилик тармоғини ташкил этиш орқали ўз хўжалигини кенгайтириш имкониятига эга бўлди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида ёш фермерларга Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши томонидан нашр этилган “Томорқа-даромад манбаи” номли китоб тарқатилди.
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz