Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 437 marta20 янв 11:12Iqtisodiyot Moliya

«Кўринмас қўл»: Қайси касб эгалари кўп даромад қилишади?

Ҳалол касбнинг яхши-ёмони бўлмайди. Аммо турли касблар ўз эгаларига турлича даромад келтиради, бу табиий. Хўш, бугунги кунда Ўзбекистонда анъанавий йирик соҳалардан ташқари қайси касб эгалари яхши пул топишмоқда?
Болалардан келажакда ким бўлишни исташлари ҳақида сўрасангиз бир неча стандарт жавоблардан бирини эшитасиз: шифокор, ҳуқуқшунос, бизнесмен, айримлари ўқитувчи... Лекин бир қарашда кўз илғамайдиган, омма назарига тушмайдиган шундай касб-ҳунар эгалари борки уларнинг даромадлари биз нуфузли деб ҳисоблайдиган соҳа вакиллариникидан кам эмас.
«Кўп қаватли уйда тураман. Уйимда қувур ёрилди ва ўзимнинг ҳамда қўшнимнинг уйига сув тошиб кетди. Шунча қидирсак ҳам дарров етиб кела оладиган сантехник топа олмадик. Фарзандларимизни кундалик зарур бўладиган касбларга ўргатмаётганимизни яна бир бор англаб етдим», - деган эди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тадбирлардан бирида.
Ҳақиқатдан биз омма назарида нуфузли ҳамда даромадли ҳисобланган соҳалар кетидан қувиб, деярли ҳар куни ишимиз тушадиган сантехник, электрик, маиший техника созловчи каби касбларни унутиб қўяёздик, кимдир ўз фарзандини шу соҳаларга ўргатаётганига гувоҳ бўлсак устидан кулар даражага етдик.
Лекин оддий сантехник мисолида бир ўйлаб кўрайлик – шаҳарларда, айниқса кўп қаватли уйларда яшайдиганлар орасида уларга иши тушмайдиган одам борми? Зарурат туғилганда бир амаллаб, илтимослар қилиб чақирамиз, ўртача ярим соатлик ишига 40-50 минг сўмни рози бўлиб тўлаймиз. Хўш, айтайлик поликлиникада ишлаётган, беморни камида ярим соат текшириб, муолажа тайинлаган, ҳимматимиздан умидвор бўлиб турган шифокорга 10 минг сўм қистирамизми, йўқми? Қистирсак ҳам порахўрдан олиб юлғичга соламиз, норози бўламиз.
Ёки бирор қурилиш уларсиз битмайдиган электрикларни олайлик. Олий маълумот шарт эмас, алоҳида кабинету-шароит керакмас. Борган жойидан эгасини рози қилиб ҳақини олади. Бугунги кунда қурилиш ва таъмирлаш кетаётган хонадонлардаги битта «нуқта» («точка») учун камида 30-40 минг сўм олишади. Бу битта хонада ўртача 4-5та, бутун хонадонда 20-25та «нуқта» демакдир. Моҳир электрик бу ишни икки кунда битириб кетади. Хўш, бюджетнинг қайси ходими ҳаққоний йўл билан бунақа пул топяпти?
Маиший техника созловчилар, автомобилларга техник хизмат кўрсатувчиларнинг ҳам кийим-бошларини кўриб бурнимизни жийирамиз. Аммо ишимиз тушганда хизмат ҳақларидан ҳайратда қоламиз. Энг муҳими, улар ҳеч кимга қарам эмас, кундалик мажлислардан холи, сидқидилдан ишласа мижози кўпаяверади, кунлик мунтазам тушуми бор. Ўйлаб кўрайликчи, нега бу касблар эгаларига ҳавас қилмаслигимиз керак?
Сўнгги йилларда кўпайган телефон, компьютер созловчилар ҳам дурустгина даромад қилишади, доимий ишлари бор.
Сартарошга иши тушмайдиган, ҳеч бўлмаса ойига бир учрамайдиган одам борми? Йирик шаҳарларда эркаклар сартароши бир киши учун 10-15 минг сўм ва ундан кўпроқ, чекка туманларда 7-10 минг сўм ҳақ олади. Аёлларникинику қўяверинг, айрим хизматлари 100 минг сўмдан ошиб кетади (ҳалоли бўлсин). Эркаклар сартароши бир кунда 10-15 одамга бемалол хизмат кўрсатишга улгуради. Асаббузарлик йўқ, йиғилишларга қатнашиши шарт эмас. Солиштирилса, камида 4 йил умрини сарфлаган ўқитувчи ойига қанча маош оляпти?
Албатта, қайси касбни танлашни ҳар бир инсон ўзи ҳал қилади ва юқоридаги соҳа вакилларини ҳам осонгина пул топяпти, деб бўлмайди. Аммо ҳар бир соҳанинг мураккабликлари бор ва уларни сабот билан енгган одамгина ўз ишининг устаси бўлади ҳамда яхши даромад кўради.
«Кўринмас қўл» деган тушунча бор. Жамиятда нуфузли деб ҳисобланган соҳаларга эътибор кучайиб, бундай ҳунарлар соҳиблари назардан четда қолгани туфайли бугунги кунда уларга бўлган талаб ошиб кетган. Табиийки энди бозор иқтисодиётининг ўша «кўринмас қўли» ўша кундалик иш тушадиган касб эгалари кўпайишига сабаб бўлади албатта.
Лекин бугунги кунда айнан шундай жараён кетмоқда, бу касбларни пухта эгаллаб олганлар жуда бойиб кетмасаларда, бировдан кам бўлмай яшашади.
Кўпчилик ишсизликдан, маошлар озлигидан нолийди. Лекин иложсиз вазиятга тушганида ёшига қарамай дарҳол шу каби кўринмас касблар сирларини эгаллашга уринаётган одамларни негадир кўрмаймиз.
Ор қиламиз гўёки...
Аброр Зоҳидов,
Манба:Kun.uz
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
The Fundamentals of Professional Traders Revealed11:22“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31
@Islohotuz