Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 428 marta05 фев 15:20Qishloq xo’jaligi

Бухорода ёш фермерларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди!

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш ва муқим иш жойларини яратишда фермер хўжаликларининг ўрни катта. Шу боис, cўнгги йилларда президентимиз ташаббуси билан мазкур соҳага кенг имкониятлар яратиш, фермерлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Куни кеча Бухоро тумани Педагогика касб-ҳунар коллежида ёш фермерлар ва фермер бўлиш истагидаги ёшларнинг аграр сохадаги билимларини янада орттириш, янги фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантиришга кўмаклашиш, ёш фермерларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этишга мўлжалланган махсус сайёр қабул ўтказилди.
Унда Ёшлар иттифоқининг ҳудудий ва маҳаллий Кенгаши, “Маҳалла” жамғармаси, тижорат банклари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳаллалардаги ишсиз ёшлар, ёш фермерлар иштирок этишди.
Фермерлар томонидан бир қатор муаммолар ўртага ташланди. Жумладан, “Ҳикмат Шавкат Файз” фермер хўжалиги раҳбари Шавкат Ризаев фаолиятни ривожлантириш учун 200 миллион кредит олиш мақсадида учун амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилди ҳамда унга жавобан, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармасининг 2019 йилдаги манзилли рўйхатига киритилди.
Шунингдек, Педагогика коллежи талабаси Нилуфар Ҳайдаровага Саъдулло Бозоров раҳбарлигидаги “Ғайбуллобозор” фермер хўжалиги ҳудудидан ғалладан бўшаган 1гектар ер майдони ажратиб берилди.
Учрашув якунига қадар фермерларга янги маълумотлар, фермерчилик фаолиятига оид қабул қилинган янги қонун ва қарорлар, имтиёзли кредитларга эга бўлиш тартиб-қоидалари тўғрисида маълумотлар берилди.
Бу каби учрашувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилиши белгиланган.

Зарнигор Нафиддинова
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz