Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 300 marta20 фев 18:32Ijtimoiy soha Tashqi siyosat

Биринчи Халқаро зиёрат туризми форуми жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 21 — 23 февраль кунлари Бухоро ва Самарқандда I Халқаро зиёрат туризми форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақида “Халқ сўзи” интернет нашри маълум қилди.
Нашрда таъкилдашича, Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш, айниқса, уни ислом дунёсидаги зиёрат туризми марказларидан бирига айлантириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур тадбир жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда. Унда ислом дунёсидаги муҳим халқаро ташкилотлар, етакчи дин уламолари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик компаниялари иштирок этиш истагини билдиргани бунинг яққол тасдиғидир.
Бинобарин, зиёрат туризми, яъни муқаддас жойларни зиёрат қилиш икки асосий, яъни маърифий саёҳатларга йўналтирилган ҳаж ва диний туризмдан иборатдир. Шу маънода, юртимизнинг сайёҳликнинг айнан ушбу йўналиши бўйича салоҳияти ғоятда юксак. Ислом дунёсидаги энг қимматбаҳо Қуръони Карим намуналаридан бири — Ҳазрати Усмон Мусҳафи Ўзбекистонда экани, муҳаддислар имоми, ҳадис илми олимларининг устози Муҳаммад ал-Бухорий, Нақшбандия тариқатининг кўплаб етук издошлари бизнинг заминимизда камол топгани ва сўнгги манзиллари шу ерда эканлиги, қолаверса, бир қанча диний марказларнинг мавжудлиги шундан далолат беради.
Ушбу тарихий ва муқаддас қадамжоларга зиёрат ҳамда саёҳат қилиш учун ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюришмоқда.
  • Илк бор ташкил этилаётган Халқаро зиёрат туризми форуми ҳақидаги хабар жаҳон ҳамжамиятида катта шов-шувларга сабаб бўлди, — дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати етакчи мутахассиси Шерзод Султонов. — Шу боис тадбирни ёритиш учун Европа ва Осиёнинг кўплаб ОАВ вакиллари юртимизга келишмоқда. Улар орасида “EuroNews” (Франция) ва “Al Jazeera” (Қатар) телеканаллари, “Аl-Аhram al-Iqtisadi” (Миср) журнали, “Diplomatic News” (Покистон), “Коммерсант” Россия), “Al-Vajxat” (Ўмон) va “Al Hayat” (Саудия Арабистони) газеталари вакиллари борлиги эътиборга моликдир.
Айтиш жоизки, жорий йилнинг 5 январидан Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний маънавий мероси ҳамда анъаналарини ўрганиш учун ташриф буюрувчи хорижий фуқароларга 2 ойгача бўлган муддатга зиёрат визаси жорий этилди. Бу эса мамлакатимизнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш, айниқса, зиёрат туризмини ривожлантириш, сайёҳлар оқимини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
I Халқаро зиёрат туризми форуми иштирокчилари уч кун давомида юртимиздаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш баробарида, бу ерда сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишадилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг зиёрат туризми марказига айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳаётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар ҳақида қимматли маълумотларга эга бўладилар.
Islohot.uzтаҳририяти
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz