Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 242 marta20 фев 18:46Ijtimoiy soha

Кутубхона абгорлиги кимни ташвишлантиради?

Талабалик пайтимизда Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида ўтириб, соатлаб мутолаа қилардик. Хоналар совуқ, қоронғи бўлишига қарамай, китобга бўлган меҳр, ўқишга интилиш, изланиш китобхонларни шу ерга чорларди. Афсуски, орадан шунча муддат ўтса-да, зиё масканининг ўша пайтдаги ҳолати ҳанузгача ўзгармаган. Ўша-ўша совуқ, дим, қоронғи хоналар, эскирган биною ранги ўчган деворлар...
Маълумотларга кўра, мазкур кутубхонада ҳозирда 631 минг нусхадаги адабиётлар, газета ва журналлар сақланади. 30 минг нусхадаги адабиётларнинг электрон базаси яратилган бўлиб, қолган китобларни ҳам босқичма-босқич электронлаштириш режалаштирилган. 2018 йилда кутубхонага 3 минг нафар китобхон аъзо бўлган бўлса, жорий йилнинг шу давригача 200 нафардан зиёд киши рўйхатдан ўтди. Зиё масканидан доимий фойдаланувчилар сони эса 34 минг кишини ташкил этади.
  • Мутахассисларимиз томонидан қатор инновацион лойиҳалар, жумладан, рус ва ўзбек тилларидаги мультимедиа маҳсулотлари, «Амир Темур», «Мирзо Улуғбек», «Алишер Навоий», «Шарқнинг буюк мутафаккирлари», «Виртуал Самарқанд», «Самарқанд ёдгорликлари» дастурлари яратилди, — дейди кутубхона раҳбари Шафоат Аҳмедова. — «Мобил кутубхона», «Ҳозир ва шу ерда ўқинг!», «Bibliobus» лойиҳалари ишлаб чиқилди. Улардан кўзланган мақсад — китобхонларни мутолаага қизиқтиришдан иборат.
Бу каби инновацион лойиҳалар яхши, албатта. Аммо китоблардан фойдаланиш учун кутубхонанинг ўзида муносиб шароитлар яратилганми? Афсуски, кўрганимиз, кузатганимиз бунинг аксини кўрсатди.
  • Йигирма йилдан буён шу даргоҳда ишлайман, — дейди бош кутубхоначи Зарина Латипова. — Шунча йилдирки, ўзгариш бўлмади. Тўғри, китобхонлар кўпаймоқда, бироқ бу кутубхонанинг шароити яхшилигидан далолат бермайди. Бизнинг ҳам шиддат билан ўсиб бораётган замонда кенг, шинам, ёруғ ва иссиқ жойда ишлагимиз келади. Қанийди, вилоят кутубхонасида ҳам шундай имкониятлар яратилса?! Бу биз учун ҳам, китобхонлар учун ҳам айни муддао бўларди.
Кутубхонанинг ўқув залларини кузатамиз. Китобхонлар бу ерда қалин уст-бош ва бош кийимида ўтирибди. Муассаса ходимлари кутубхонанинг бундан-да оғир шароитдаги жойлари борлигини айтиб, бизни китоблар сақланадиган хонага бошлашди.
Тўғриси, китоблар сақланадиган хонада ишлаётган ишчиларга ачиндик. У ердаги адабиётларнинг мавзулар кесимида жавонларга тахлаб қўйилгани кўзни қувнатади. Аммо хоналар шу қадар зах ва торки, янги адабиётларни қўйиш учун жой ҳам қолмаган. Қолаверса, хона масъуллари китобларни бундай ҳароратда узоқ муддат сақлаб туриш мушкул эканини айтишди.
Хоналардаги яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. Бир аср олдинги газеталар ҳимоя сифатида қалин картон қоғозлар ёрдамида тикиб қўйилгани боис бугунгача яхши сақланган. Бироқ сўнгги 10-15 йиллик газеталар шундоққина картон қоғоз ҳимоясисиз тахлангани оқибатида йиртилиб, абгор ҳолга келиб қолган. Мажмуа раҳбари ўринбосари Н.Саидмуродованинг айтишича, картон қоғозларнинг етишмовчилиги сабаб газеталарни яхши сақлашнинг иложи бўлмаётган экан. Шунингдек, жорий йилда келадиган адабиётлар ҳамда етмишга яқин номдаги газета ва журналларни «архив»га жойлаш ҳам муаммо бўлиб турибди.
Кутубхона раҳбари Шафоат Аҳмедованинг таъкидлашича, кутубхона биносини капитал таъмирлаш ҳар йили режага киритилади. Бироқ «эски ҳаммом, эски тос» деганларидек, режа шундайлигича қолиб кетаверади. Муассаса мутасаддилари эҳтимол 2019 йилда ўзгариш бўлиб қолар, деган мақсадда таъмирлаш ишлари учун яна 10 миллиард сўмлик лойиҳа режалаштирилганини айтишди.
Дарвоқе, ўтган йили кутубхона Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг филиалига айлантирилган. Шу боис Миллий кутубхона қошида ташкил этилган жамғарма томонидан мазкур мажмуани иситиш тизими билан таъминлаш учун 600 миллион сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда бинонинг асосий қисмида иситиш тизимини йўлга қўйиш ишлари кетмоқда.
Сир эмас, сўнгги икки йилда ўтказилган «Ёш китобхон» республика танловида Самарқанд вилояти вакиллари юқори натижаларни қўлга киритишди. Аввалига нарпайлик Моҳинисо Шомуродова, сўнгра пахтачилик Маҳлиё Ўроқова Президент соврини — «Spark» автомобили соҳибига айланишди. Тўғри, бу қизлар қишлоқнинг оддий оила фарзандлари. Улар замонавий шаҳар кутубхоналарида ўқиб, машина ютмади. Аммо бу «бизга бўлаверади» қабилида иш кўриш дегани эмас.
Юртбошимиз вилоятга қилган сўнгги ташрифида «Ёш китобхон» танлови ғолиблари шаҳардан эмас, қишлоқдан чиққанига алоҳида тўхталдилар. Албатта, бу ҳам жиддий ўйлаб кўрадиган масала. Агар айни муаммо бўйича тарғиботни янада кучайтирсак, кўзланган мақсадга эришиш унчалик қийин кечмайди.
Ёрмамат РУСТАМОВ,
Манба: “Маҳалладош” интернет нашри
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz