Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 293 marta21 фев 05:17Iqtisodiyot Turizm

Зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форум ўз ишини бошлади!

Мамлакат сайёҳлик имкониятлари ва салоҳиятини таргъиб этиш, шунингдек, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бири сифатида халқаро эътироф этиш мақсадида Ўзбекистонда Зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форум бўлиб ўтяпти.
Форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ИСEСCО ва УНWТО кўмаги остида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Эрта тонгдан Бухорода тантанали кутиб олинган форум иштирокчилари ҳудуддаги диққатга сазовор жойлар, зиёрат-туризмнинг бир қатор обектлари, жумладан, Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳини томоша қилишди.
Ҳар бир обект меҳмонларда қадимий кўриниши, буюк тарихи, ўтган вақт мобайнида аслини йўқотмаган маҳобати билан катта таассурот қолдирди. шу билан бир қаторда, соҳа мутахассислари томонидан берилган маълумотлар меҳмонларнинг қизиқишини янада орттирди.
Форумнинг асосий тадбир ва учрашувлари Бухоро ёшлар марказида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг юқори савияда ўтиши учун тайёргарлик ишлари кўрилган.
Каллиграф, миниатюра, кулолчилик ва ёғоч ўймакорлиги ва бошқа йўналишлар бўйича ташкил этилган ҳунармандчилик кўргазмалари Бухоронинг буюк ўтмиши ва меҳнатсевар халқининг ижодий қобилиятини ўзида акс эттирган.
Зарнигор Нафиддинова
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Бухоро вилояти Кенгаши матбуот котиби
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz