Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 483 marta27 фев 14:30Ijtimoiy soha

Оилани муқаддас деб билгувчи қайноналар, келинлар ўтмишда қолди…ми?

Азал-азалдан ўзбек халқи болажонлиги билан ном қозонган. Боласининг бахти-камоли учун ҳар қандай етишмовчилик, ҳар қандай ситамга бардош берган. Бугун оила деб аталмиш муқаддас қўрғонга арзимас сабаблар билан дарз кетказаётган, болаларни чин етим қилаётган ота-оналарга қараб афсусланасан киши.
Бухоро вилоятида ёш оилалар сони 124598 тани ташкил этади. Сўнгги маълумотларга қараганда эса ёш оилалар ўртасидаги ажримлар 1196 тага етган.
Албатта бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олиш борасида Ёшлар иттифоқи ҳам бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши ва ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигида ёш оила вакиллари билан ўтказилаётган психологик суҳбатлар бунинг узвий давомидир.
Бухоро вилоятининг, Когон, Пешкў ва Вобкент туманларида ташкил этилган суҳбатлар кўп масалалар, айниқса, ажримларнинг энг асосий сабаби қайнона-келин келишмовчилиги ҳамда оиладаги кичик муаммолар эканлигига яна бир бора ойдинлик киритди. Яъни, баъзида тилни тия олмаслик, “каттага – ҳурмат, кичикка – иззат” тамойилларини унутиш, эркакнинг оиладаги маъсулиятини етарли даражада ҳис қила олмаслиги болаларнинг тирик етим бўлишига сабаб бўлмоқда.
- Келиним кўнглимдагидек чаққон эмас, - дейди Пешкў тумани “Валжир” МФЙда истиқомат қилувчи Ш.Н. Болали бўлдию, уй ишларининг бари ўзимга қолди. Бу кишим болани баҳона қилиб, узуккун уйдан чиқмайди. Нега келин қилганман, хизматимни қилмаса?! Менга керак эмас бу каби довдир келин. Ажраштираман, бўлди.
- Қайнонам яхши аёл, - дейди Вобкент туманида истиқомат қилувчи келинчак В.З. Лекин қайнопам билан қайнхолам кун беришмайди. Ойижонимга мени ёмонлаб, оиламни бузишга ҳаракат қилишади. Уларнинг гапига кириб қайнонам ҳам, эрим ҳам мен билан жанжаллашишади. Ортиқ бу уйда яшашни хоҳламайман. Фарзандим ҳам уйдаги жанжаллардан безиган.
Таъкидланганидек, оила бузилишига арзирли сабаб йўқ.
Соҳа мутахассислари томонидан оила вакилларига, шунингдек, катталарга ҳам керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Саъй-ҳаракатлар натижасида 5 та оила яраштирилди, 6та оилага эса ўйлаш учун муҳлат берилди.
Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Зарнигор Нафиддинова
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz