Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 464 marta28 фев 08:36Ijtimoiy soha

“Келажак эгалари” жамоаси танловнинг вилоят босқичида иштирок этади!

Бухоро вилоятининг кичик ҳудудларидан бири бўлган Когон шаҳрининг умумий майдони 14,7 км²ни ташкил этади. Шаҳарда 11 та мактаб, 1 та ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби, 2 та коллеж фаолият юритиб келмоқда. Мактаблардаги “Камалак” ва “Иттифоқ” Сардорлари сони эса 2925 нафардир.
Сардорлар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг ўзаро тажриба алмашишларини таъминлаш ва бу орқали янги таклиф, лойиҳаларни амалга жорий этишда бир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Энг намунали Сардорлар Кенгаши” танлови муҳим аҳамият касб этади.
Когон шаҳридаги 2-сон мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган мактаб Сардорлари ўртасидаги баҳслар ҳам энг фол ва ташаббускор 198 нафарни лидерларни мунозарага чорлади.
- Танлов учун “Жажжи Сардор” лойиҳасини тайёрлаб келганмиз, - дейди 4-умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг энг жажжи аъзоси Тахмина Қўзиева. Лойиҳага асосан, биз Сардорлар билан биргаликда мактабгача тайёрлов гуруҳларидаги болаларга Ёшлар иттифоқи, “Камалак” болалар ташкилоти тўгърисидаги дастлабки маълумотларни ўргатишни мақсад қилганмиз. Лойиҳа орқали уларда ташкилотнинг мақсад-вазифалари ҳақида тушунча шаклланади, Сардор бўлганида фаолият юритишда қийналмайди. Сардорлар Кенгаши ҳам ўқувчилар орасида биринчи синфданоқ ўз ўрнига эга бўла олади.
Муҳокама ва тортишувлар билан қизиқарли ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, 4-умумий ўрта таълим мактабининг “Келажак эгалари” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Ғолиб жамоа аъзолари ҳамда фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Зарнигор Нафиддинова
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz