Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 280 marta28 фев 08:45Ijtimoiy soha

Гугурт чўпларидан санъатга қадар…

Вобкент тумани “Чармгарон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Элбек Иноятов математика, физика фанларига қизиқиши баланд. Спортнинг волейбол тури билан мунтазам шуғулланади. Онаси туман марказий шифохонасида ҳамшира, отаси эса туман маданият уйида ҳисобчи лавозимида фаолият юритади. Оилада уч фарзанд бўлиб, Элбек ўртанча фарзанддир.
Элбек келажакда инженер бўлишни мақсад қилган. Шу сабабдан ҳам ҳозирдан келажакдаги мақсадга эришиш учун ҳаракат қилиб келмоқда.
Элбекнинг яна бир севимли машғулоти эса кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Яъни, у гугурт чўпларидан турли макетлар, уйлар, кема ясайди. Айниқса, сўнгги ижодий маҳсулоти бўлган Парижнинг Эйфел минораси чинакам ҳайратга сабаб бўлди.
—Телевизорда гугурт чўпларидан фигура ясаш жараёнларини кўрганимда, менда ҳам иштиёқ туғилди, - дейди Элбек билан биз билан суҳбатда. Шундан сўнг, кўп макетлар ясадим. Тажрибам оширдим. Ҳозирда эса бу энг севимли машғулотимга айланди.
Элбек бундан кейинг фаолиятида Бухоронинг тарихий обидаларини ҳам ясаб, туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида. Шунингдек, ўз ҳунарини тенгдошларига ҳам ўргатишни йўлга қўймоқчи.
Келажакда Элбекнинг ишларига омад тилаймиз.

Зарнигор Нафиддинова
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz