Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 346 marta02 мар 11:31Ijtimoiy soha

«Маҳаллаларда ҳуқуқшунос лавозими жорий қилинса...»

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт аниқлаш ишларини янги босқичга кўтариш борасида қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, номига фаолият кўрсатаётган «Маҳалла посбони» лавозимини тугатиш вақти келгани баён этилди. Мен маҳалла фаоли сифатида буни ўз вақтида қабул қилинган қарор деб биламан.
Ҳақиқатан ҳам, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси ўз фаолиятида кутилган натижаларни бермади. Маҳалла посбонлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишда профилактика инспекторлари билан узвий алоқани боғлай олишмади. Аксинча улар ўз вазифасига кирмайдиган юмушларга ўралашиб қолишди. Тузилма фақат қоғозда мавжуд эди. Ўйлайманки, унинг ўрнига профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилгани маҳалла ҳудудида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Давлатимиз раҳбари фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш масаласини ҳам кун тартибига қўйди. Айни йўналишда алоҳида фармон қабул қилиниб, чора-тадбирлар белгилаб берилди. Шу асосда Олмазор туманидаги «Иброҳим ота» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Ўзим йиғинда Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси раиси сифатида фаолият юритаман. Маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашиб, яқиндан жамоатчилик асосида фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизимини йўлга қўйдик. Ҳафтада тўрт кун икки соатдан қабул уюштирилаётгани ўзининг ижобий самараларини бермоқда.
Халқимиз — ориятли, андишали эл. Баъзан йиллар давомида қийнаб келган муаммоси юзасидан на Халқ қабулхоналарига ва на давлат органларига мурожаат қилишни ўзига эп кўради. Битта ариза билан ҳал бўладиган камчиликларга сабр қилиб, тез орада ҳал бўлиб қолар, деган умидда яшашади. Айни масалада уларга энг яқин тузилма — маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқшунос лавозимини жорий этишни таклиф этаман. Боиси айрим оқсоқоллар ҳуқуқий муаммоларнинг ечимини ўзлари ҳам билишмайди. Шу жиҳатдан ҳуқуқшунос лавозими жорий этилиб, унга малакали, тажрибали, ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилган, ҳозирда нафақага чиққан фуқаролар жалб қилинса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Кўп йиллик тажрибам ва кузатишларим, таҳлилларимдан келиб чиқиб, яна бир таклиф киритмоқчиман. Маълумки, маҳаллалар ҳудудида шахсий участкаларда яшовчилар билан бир қаторда, кўп қаватли тураржойларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳам бор. Кўп қаватли уйларда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тузилган.
«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 8-моддасида ширкатлар ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ташкил этилиши, кўп квартирали уйларда яшовчиларнинг уй-жой фондида яшаш қоидаларига риоя этиши масалалари ҳамда биргаликда ҳал этишни талаб қиладиган бошқа масалаларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилади, деб белгиланган.
Бироқ амалда ширкатлар фақат кўп қаватли уйлар ва у ерда яшовчи аҳоли масалалари билан шуғулланишади, холос. Ободонлаштириш ишлари, тозалик кунларида ширкатлар фаол иштирок этишмайди. Бундан ташқари, улар фаолиятида айрим камчиликлар кузатиладики, бу ҳам аҳолига айрим қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шу боис ширкатлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш, уларни маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфига киритиш ёки йиғинларга бўйсуниш механизмини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман.
Юқоридаги таклифлар фақат шахсий характерга эга бўлиб, уларнинг амалга ошиши фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалишига, жамоатчилик назоратининг кучайишига ва энг муҳими, одамларни қийнаётган муаммоларнинг ўз ўрнида ечим топишига хизмат қилади.
Пўлат МЎМИНОВ,
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 
«Иброҳим ота» маҳалласи фаоли.
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz