Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 368 marta04 мар 10:47Ijtimoiy soha

Муросасиз баҳслар, қизғин тортишувлар ва ниҳоят 12 нафар ғолиб…

Ўзбекистонда шахмат спорт турини оммалаштириш, ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мажбурий мактаб дастурлари доирасида 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш, шахмат клублари фаолиятини жонлантириш,республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитишни босқичма-босқич қамраб олиш, юқори малакали мураббий кадрларни тайёрлаш, шахмат клублари ва умумий ўрта таълим мактаблари шахмат синфларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш кабилар шулар жумласидандир.Бир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёшлар шахмат тахтаси” Республика турнири ёшларнинг шахмат турига бўлган қизиқишини ошириш ва бу борадаги маҳоратларини ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда.
Бухоро ёшлар марказида ўтказилган мазкур мусобоқанининг вилоят босқичида ҳам айни мана шундай ҳаваскор шахматчилар 6 ёш тоифасида баҳс олиб боришди.
Жорий йилда мусобоқада 15600 нафар ёш шахматчилар иштирок этишган бўлса, уларнинг орасидан сараланган 156 нафар ёшлар вилоят босқичида шахмат бўйича маҳоратларини намойиш этишди.
Мусобоқа вилоят Шахмат Федерациясининг тажрибали мутахассислари томонидан одилона баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, 7 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Шахруз Саиджонов, Барчиной Ҳикматова, 9 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Ислом Ҳикматов, Муниса Абулова, 11ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Мурод Рашидов, Шахинабону Дўстова, 15 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Мираббос Сулаймонов, Мадина Тўхтаева, 19 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Санжар Жўраев, Сарвиноз Қиличова ғолибликни қўлга киритиб, мусобоқанинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, 12 нафар ғолиблар жорий йилнинг 5-9 март кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да ўтказилиши режалаштирилган мусобоқанинг Республика босқичида Бухоро шарафини ҳимоя қилишади.
Зарнигор НАФИДДИНОВА,
Беҳзод НЕЪМАТОВ

скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz