Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 334 marta14 мар 16:39Hududiy Islohotlar Prezident

«Ватан - менинг нигоҳларимда» кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди!



Бугун юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сабаб ёшларнинг билим олиб, камолга етиши учун имкониятлар яратилган. Хусусан, бу борада ижтимоий ҳимояга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази томонидан ногиронлиги бор ёшлар ўртасида ўтказилаётган «Ватан - менинг нигоҳларимда» шиори остидаги кўрик-танлов худди шундай эътиборнинг яққол исботидир.

Жорий йилнинг февраль ойи давомида вилоятнинг барча ҳудудларида мазкур танловнинг туман босқичлари ўтказилди. Унда 200 нафарга яқин иқтидорли, истеъдодли ёшлар иштироб этиб, маҳоратлари билан кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлишди.
Бугун эса Бухоро ёшлар марказида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди. Бу хақда Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати раҳбари Зарнигор Нафиддинова маълум қилди.


Унда 30 нафарга яқин ёшлар тасвирий ва амалий санъат йўналишларида баҳс олиб боришди.
Танловда ёшлар томонидан тақдим этилган ижодий ишларни Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази раҳбари Раъно Шодиева бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолашди.

  • Анчадан буён ноанъанавий каштачилик санъати билан шуғулланиб келяпман, - дейди танлов иштирокчиси, Бухоро шаҳридаги 27-имконияти чекланган махсус мактаб интернати ўқувчиси Дилдора Жумаева. Унда каштачилик, тўқувчилик, турли хил тошлар билан уйғунликда иш олиб борилади. Қарабсизки, чиройли ва бетакрор маҳсулот тайёр. Мана шу танлов учун буюк аждодимиз Амир Темур сиймосини тасвирлашга ҳаракат қилдим. Бунинг учун бир ярим ой вақтим кетди. Энг муҳими эса, ижодий маҳсулотим кўпчиликка ёқди.

  • Келажакда рассом бўлиш ниятидаман, - дейди Бухоро шаҳар 123-махсус мактаб интернати 5-синф ўқувчиси Абдурахмон Музаффалов. Ижодий ишларим дунё кезишини, эътироф этилишини орзу қиламан. Бунинг учун ҳозирдан тайёрланяпман. Яқинда янги бир ижод турига қўл урдим. Яъни, сомон билан турли тасвирлар чизишни ўрганяпман.

Баҳолаш натижаларига кўра тасвирий санъат йўналишида 1-ўринни Дилшод Ашуров, Муқаддас Исматова, 2-ўринни Ҳожиакбар Саидмуродов, Рухшона Камолова, 3-ўринни Нусратилло Рўзиев, Асилбек Аҳроров эгаллаган бўлса, амалий санъат йўналишида 1-ўринни Дилдора Жумаева, Шахноза Қўлдошева, 2-ўринни Амирбек Тўхтаев, Шохжаҳон Қурбонов, 3-ўринни Маржона Жўраева, Абдурахмон Музаффалов қўлга киритди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Танлов санъатга ошно ўқувчи-ёшлар иштирокидаги маданий дастур билан давом этди.
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz