Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 234 marta25 мар 10:34Hududiy Islohotlar Prezident

Ёшлар ташкилотига хос ва мос бўлган энг зўр лойиҳа!

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, аҳолининг, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар манфаати йўлида қилинаётган ишлар таҳцинга сазовор. Бу борада, анъанавий таразда ўтказилиб келинаётган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи таълим гранти” лойиҳаси ёшлар орасида катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда.

Куни кеча Бухоро ёшлар марказида лойиҳа юзасидан вилоят комиссияси йиғилиши ўтказилди.
Комиссия аввалида иштирокчилар лойиҳа шартлари ва номзодларга қўйилган талаблар билан яна бир бора таништириб ўтилди.
Тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиш жараёнида номзодларнинг ижтимоий аҳволи, жамият ҳаётидаги фаоллиги ва эришган ютуқларига алоҳида эътибор қаратилди.
  • Бухоро давлат университетига тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган эдим, - дейди лойиҳа иштирокчиси Достон Хайруллаев. Лекин моддий етишмовчилик сабаб ўқишни давом эттиришга қийналдим. Шу вақтда телевидениядаги эълонлар орқали мазкур лойиҳа тўгърисида хабар топдим. Таълим муассасамизнинг Ёшлар етакчиси лойиҳа билан таништирганда эса, бу мен учун энг зўр имкон эканлигини англадим. Лойиҳани ёшлар ташкилотига хос ва мос бўлган энг зўр лойиҳа деб биламан.

Комиссия аъзолари номзодлар орасидан меъёрий талаблар асосида 18 нафар талабаларнинг ҳужжатлари республика комиссиясига тақдим этиш учун танлаб олинди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Иттифоқ таълим гранти”дан фақатгина олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таълим олаётган, боқувчисини йўқотган, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар фойдаланишлари мумкин. Лойиҳа ғолибларига тўлов-шартнома пулининг 50 фоизи ташкилот томонидан тўлаб берилади.

Зарнигор НАФИДДИНОВА
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz