Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 272 marta25 мар 10:49Hududiy Islohotlar Prezident

Бизлар сара сардормиз!

Вилоятимизда 100286 нафар ёшлар иттифоқи, 280654 нафар “Камалак” Сардорлари мавжуд. Улар ташаббусларини таълим муассасаларида, ўқувчи-ёшлар ҳаётида бевосита кузатиб боряпмиз. Сардорлар томонидан амалга оширилаётган ноанъанавий лойиҳалар сабаб ёшларнинг ташкилотга бўлган қизиқиши кунсайин ортиб бормоқда.

Сардорлар Кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ўзаро тажриба алмашишларини таъминлашда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Энг намунали Сардорлар Кенгаши” кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этади.
Тўрт кун давомида Бухоро ёшлар марказида танловнинг вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтди. Беллашув таълим муассасаларининг 1-7 синф ўқувчиларидан иборат жамоаларнинг баҳслари билан бошланган бўлса, туман (шаҳар) Сардорлар Кенгаши ўртасидаги мунозаралар билан якунига етди.

Баҳслар “Бу бизнинг фаолият...”, “Бизнинг имкониятларимиз”, “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича кечди.


  • Жамоалар жорий йилда шартлар бўйича ўтган йилгиларга қараганда жуда қизғин тайёргарлик кўришгани намоён бўлди, - деди вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси Мадина Баратова,- Баҳслардан кўнглимиз тўлди. Сабаби улар ҳар томонлама пишиқ тайёрланишган. Бу эса кўрик-танловнинг йилда-йилга ёшлар орасидаги аҳамияти ошаётганидан дарак беради.

Танловнинг илк шарти бўйича Бухоро ва Когон шаҳри, Жондор ва Вобкент туманлари жамоалари қизиқарли чиқишлар намойиш этишган бўлса, 2-шартда Когон тумани ва Бухоро шаҳри жамоаси ўзига хос чиқишлари билан эъхтибор қозонди. Ушбу шартда ҳар бир жамоа томонидан ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ноанъанавий лойиҳа ва таклифлар ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди. Айниқса, Бухоро шаҳрилик жажжи камалакчилари томонидан “Табассум ҳадя эт!” шиори остидаги лойиҳа кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

“Интеллектуал ринг” шартида эса Когон шаҳри, шунингдек, Шофиркон ҳамда Ромитан тумани жамоалари тақдим этилган саволларга қисқа вақт ичида тўғри ва аниқ жавоб беришгани билан ўз зукколикларини исботлашди.
Якуний натижаларга кўра, 1-7 синфлар ўртасидаги баҳсларда биринчи ўринни Когон шаҳрининг “Creativ”, иккинчи ўринни Шофиркон туманининг “Камалак, мен, келажак”, учинчи ўринни Бухоро шаҳрининг “Камалак жилғалари” жамоалари эгаллашди.
8-11 синфлар ўртасидаги беллашувларда ҳам Когон шаҳри “Nine stars” жамоасининг қўли баланд келди. Бухоро туманининг “Ўзбекистон бунёдкорлари” жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, навбатдаги ўрин Ғиждувоннинг “Иттифоқ ифорлари”га насиб этди.

Мактаб Сардорлар Кенгаши ўртасидаги баҳслар эса янада қизиқарлироқ кечди. Унда Ромитан туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг “Ифтихор” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни, Когон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг “Шарқ гавҳари” жамоаси қўлга киритган бўлса, Ғиждувон туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактабининг “Буюклар авлоди” жамоаси учинчи ўринга муносиб топилди.

“Энг намунали Сардорлар Кенгаши” танловини туман(шаҳар) Сардорлари баҳслари ҳам якунланди. Когон шаҳрининг “Энг, самый, very” жамоаси биринчи, Бухоро шаҳрининг “Иқтидор юлдузлари” жамоаси иккинчи, Когон туманининг “Талабларга биноан Сардорлар” жамоаси учинчи ўринни кўлга киритди.

Эндиликда ғолиб жамоалар мамлакат баҳсларида Бухоро шарафини ҳимоя қилади.

Зарнигор НАФИДДИНОВА
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz