Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 170 marta25 апр 17:13Hududiy Islohotlar

Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!

Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутатлигига ҳамда Халқ депутатлари вилоят туман (шаҳар) кенгашлари депутатлигига навбатдаги сайловлар бўлиб ўтади.
Аҳолимизнинг 22 миллион қисми сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлса, уларнинг 2 млн нафарини ёшлар ташкил этади.
Яъни, бу 2 млн нафар ёшларбиринчи маротаба сиёсий жараёнларда иштирок этиб, Конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш ваколатига эга бўлади деганидир.
Сайловолди жараёнларида ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, уларни сайлов қонунчилиги билан таништириш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ислоҳ қилиш жараёнларидаги иштирокини фаоллаштириш мақсадида Бухоро ёшлар марказида “Барчаси ўз қўлингда” тарғибот декадаси доирасида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Унда Халқ Депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Бухоро вилоят телерадиокомпанияси директори Фармон Аминов, “Халқ” демократик партияси вилоят Кенгаши депутати, Бухоро тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов, Бухоро муҳандислик технологиялар институти ўқитувчиси, доцент Феруз Бафоевлар олий таълим муассасалари талабалари ва илк маротаба сайловда иштирок этувчи ўрта-махсус касб ҳунар коллежлари ўқувчилари билан мулоқотда бўлишди.
Учрашувда соҳа мутахассислари томонидан янги қабул қилинган қонун ва қарорлар, ёшларга оид давлат сиёсати, сайловларнинг очиқ ва ошкоралик тарзида ўтиши, овоз бериш жараёнлари тўғрисида маълумот берилди.
  • Жорий йилда илк маротаба овоз бериш имкониятига эга бўламан, - дейди иштирокчилардан бири Феруза Ҳабибова. Бугунги учрашув эса айни шу сабабдан ҳам мен учун жуда қизиқарли кечди. Депутатлар томонидан юртимизда сайловларни ташкил этиш тартиби, овоз бериш қонун-қоидалари тўғрисида берган маълумотлари айни муддао бўлди. Айниқса, ҳар биримизнинг овозимиз жамиятнинг сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши, бизнинг овозимиз ҳал қилувчи кучга эга эканлигини билиб,овоз бериш ҳам ўта масъулиятли вазифа эканлигини англадим. Сайловга қадар албатта, номзодларнинг сайловолди дастурлари билан яқиндан танишиб, ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бераман.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилиб, тўлақонли жавобларга эга бўлишди.



скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz