Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 178 marta29 апр 15:34Hududiy Islohotlar

Ташаббусда гап кўп!

Бухоро шаҳридаги Автомобил ва йўллар коллежида ҳозирда 1047 нафар ўқувчи таҳсил олиб келмоқда.

Президентимиз томонларидан илгари сурилаётган маънавий-маърифий соҳага оид “Бешта ташаббус”да таъкидланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида коллежда турли тўгараклар ташкил этилган бўлиб, куни кеча жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши масъул ходимлари мазкур тўгаракларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Коллеж раҳбарининг маълум қилишича таълим муассасаси раҳбарияти, ўқувчи-ўқитувчилари ҳар тонгни эрталабки бадантарбия билан қарши олишади. Шундан сўнггина ўқувчилар ўқув хоналари томон отланишади.

Шу билан бир қаторда, коллежда “Мусиқачилар” тўгараги ташкил этилган бўлиб, улар томонидан турли созларда, асбобларда ижро этилган куйлар йигъилганларга хуш кайфият бағишлади. 84 нафар ўқувчилар рус тили грамматикаси, адабиёти бўйича қўшимча таҳсил оладиган “Рус тили” тўгарагида коллеж атрофидаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ёшлар ҳам фаол аъзодир. Мазкур тўгарак фаолиятини такомиллаштириш учун рус маданий маркази томонидан 100 тага яқин адабиётлар совгъа қилинган бўлиб, ҳозирда ўқувчилар улардан таҳсил давомида фойдаланиб келишмоқда. “Тил билган – эл билади” тамойилига асосланган ҳолда самарали фаолият юритиб келаётган “Инглиз тили” тўгарагида эса 137 нафар ўқувчилар чет тилини ўрганишмоқда. Энг қувонарлиси эса, уларнинг 24 нафарини маҳаллалардаги ишсиз ёшлар ташкил этади.

Меҳмонларни энг қувонтирган жиҳат дарсдан кейин ҳам коллеж кутубхонасининг гавжумлиги бўлди. 22465 та бадиий адабиётга эга кутубхона атрпофдаги маҳаллалардаги ёшлар билан бир қаторда, кечки вақтда ҳам коллеж ётоқхонасидаги ўқувчиларга хизмат қилади.
“Ўтмиш, бугун, келажак”, “Ёш оператор”, “”Инноватсия”, “Шахмат-шашка”, “Стол теннис”, “Миллий кураш” каби ташкил этилган тўгараклар ҳам доимо ўқувчилар билан гавжум. Энг муҳими ёшлар дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

-“Бешта ташаббус”да гап кўп, - дейди коллеж директори Мақсуд Холов. Биз нафақат коллеж ўқувчиларини, балки, атрофимизда жойлашган маҳаллалардаги ёшларни ҳам мазкур тўгаракларга жалб қилиш бўйича таргъибот ишларини олиб боряпмиз. Муҳтарам юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Ёшларнинг бўш вақти – душманнинг иш вақти”дир. Биздан эса мана шу бўш вақтни фойдали ва самарали ташкил этишдир. Тўгараклар билан бир қаторда, биз ўқувчиларимизни ҳам тадбиркор қилишни режалаштирганмиз. Ҳозирда ҳар бир коллеж ўқитувчиси ўзининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳаракатида. Ўзимиз намуна бўлмасак, ёшларни ишонтиришимиз, уларни ортимиздан эргаштира олишимиз қийин бўлади. Шунинг учун ҳам бу борада ўрнак бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Нассиб этса, коллежнинг 20 фоиз ўқувчисини тадбиркорга айлантирамиз.

Фаолият билан танишиш давомида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Тилавов ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилди.






скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26
@Islohotuz