Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 274 marta16 май 15:33Hududiy Islohotlar

“Синовдан юксалишга қатъий қадам”

Мамлакатимизда аҳолининг, айниқса ёшларнинг жиноят содир этган қисми билан алоҳида ишлаш, уларнинг акрор жиноят кўчасига кириб қолишларининг олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ёшлар иттифоқи томонидан ҳар ойнинг охирги ўн кунлигида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси ўтказиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳа доирасида вояга етмаган, тарбияси оғир, профилактик назоратдаги ёшлар, хусусан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, Ёшлар иттифоқи кафиллигидаги ёшлар ўртасида лойиҳа ва тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда

Тарғибот декадаси доирасида жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларнинг жамиятга мослашишларига кўмаклашиш, юридик маслаҳатлар бериш мақсадида Бухоро ёшлар марказида “Синовдан юксалишга қатъий қадам” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими, вилоят Бандлик бошқармаси, вилоят Савдо-саноат палатаси вакиллари Бухоро шаҳри, Когон шаҳар,Когон тумани Бухоро туманларидан 80 нафарга яқин жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшлар билан самимий суҳбатда бўлиб,уларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Уларга ҳуқуқшунос мутахассислар томонидан юридик маслаҳатлар берилди, шунингдек, иш билан банд бўлмаганларга бўш иш ўринлари таклиф этилди. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг имтиёзли кредитлари тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари касб-ҳунарга қизиқувчи ёшлар Ёшлар марказининг касб-ҳунарга йўналтирилган тўгаракларига аъзо қилинди.
Бу каби учрашувлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.





скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди?14:21Прописка тизимида жиддий ўзгариш кутилмоқда14:12Ўзбекистонда янги университет ташкил этилади12:40Трамп зудлик билан Сенатда импичмент масаласини кўришни талаб қилди12:33Қорақалпоғистонда ука акасининг қотилига айланди12:30Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари билан учрашув12:22Бухорода муддатидан олдин овоз бериш ниҳояланди19:21“Демак, сен буни уюштиряпсан!” – Ортиқхўжаев журналистларнинг танқидида Алламжоновни айблаган(ми?)17:05Юнусободдаги фожиа бўйича жиноят иши қўзғатилди12:54Шуҳрат Ғаниев «иши» ўрганилмоқда. Бош прокуратура баёнот берди12:47Ўзбекистонда сайтлар, ижтимоий тармоқлар яна ёпиб қўйилиши мумкинми?12:45Сайловчилар O’zLiDeP номзодларига ишонч билдирдилар(+ФОТО)12:39The Fundamentals of Professional Traders Revealed11:22“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49
@Islohotuz