Когон тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Туман раҳбари Йўлдош Жумаев бошчилигида ўтказилган учрашувда туман ҳокими ўринбосари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашув ёшларнинг туман етакчиси билан чин маънода мулоқот мибарига айланди.
Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зарина Каримова ширинликлар тайёрлаш цехи фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилган бўлса, 4-умумий ўрта таълим мактаби Сардорлари “Туткунда” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар учун намунали марказ бунёд этиш тўғрисида фикр билдиришди.
Бошланғич ташкилот етакчилари томонидан билдирилган таълим муассасаларининг кутубхона фондини бойитиш ва бу орқали ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини янада ошириш мазмунидаги таклиф эса кўпчиликка манзур бўлди. Туман ҳокими мазкур таклифга жавобан 30 июнь – “Ёшлар куни” арафасида туман ёшларига 30 минг дона исталган турдаги бадиий китобларни совға қилишини таъкидлаб ўтди.
- Туман раҳбари билан бу каби учрашувга кўпчилик ёшлар алоҳида тайёргарлик кўриши шабҳасиз, - дейди Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Шавкат Мардонов. Мазкур учрашув ҳам кутилганиданда қизиқарли ва таклифларга бой тарзда ўтди. Айниқса, маънавий-маърифий соҳага оид бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашга қаратилган таклифларнинг кўплиги ёшларнинг ҳам жамиятимиздаги ўзгариш ва янгиликларга бефрқ эмаслигидан дарак беради.
Туман ҳокими Йўлдош Жумаев иштирокчилар томонидан айтилган ҳар бир таклиф атрофлича ўрганилишини ва уларнинг қисқа муддатда амалга оширилишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, жорий йилда 120 млн сўм маблағ туман ёшларининг таклифларини амалга оширишга сарфланишини маълум қилди.


скачать dle 12.0
Печать