Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида май ойи “Менинг оилам – менинг бахтим” шиори остида ёш оилалар билан ишлаш ойлиги деб, эълон қилинган.
Шу муносабат билан, Вобкент тумани Педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими, ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда "Ибратли оилалар ташрифи" лойиҳаси ташкил этилди.. Лойиҳада “Ҳалвогарон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, салкам 50 йилдан буён тинч-тотув ҳаёт кечириб келаётган оила вакиллари ва ёш оилалар, коллежнинг битирувчи ўқувчилари иштирок этди.
Учрашувда оиладаги ички муносабатлар, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъуллиги тўғрисида тушунчалар берилди.
- Ростини айтганда, ташриф буюрган меҳмонларга жуда ҳавасим келди, - дейди иштирокчилардан бири Зарина Муҳитдинова. 40-50 йил давомида ҳаёт қийинчиликларини биргаликда енгиб, бугун бахтли ва фаровон умр кечираётган, набиралар қуршовида кексалик гаштини сураётган, ҳозирда меҳр ила бир-бирини авайлаётган эр-хотинлардан ўрганишимиз керак бўлган нарсалар жуда кўп. Зеро, уларнинг ҳар бир гапи, ҳар бир маслаҳати биз учун ибратдир. Аслида, улар бугунги кун қаҳрамонлари.
Меҳмонлар томонидан умр йўллари, оилавий қийинчиликлар, юз берадиган келишмовчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича берилган фикр ва тавсиялар ёш оилалар учун муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
скачать dle 12.0
Печать