Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 131 marta16 май 15:47Hududiy Islohotlar

«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!

Вобкент иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчи ўқувчиларининг тумандаги «Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес саёҳати ташкил этилди.
Саёҳат давомида 20 нафардан ортиқ коллеж битирувчилари тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қадоқлаш жараёнлари билан яқиндан танишар экан, келажакда ушбу корхонада амалиёт ўташлари бўйича таклифлар билдирилди.
Мазкур корхона фаолияти узоқ йиллар фойдаланилмай турган бинонинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 3 миллион доллар имтиёзли кредити ҳамда лойиҳа ташаббускорларининг 2 миллион доллар миқдоридаги маблағи эвазига қайта тикланиши ҳисобига ташкил этилган бўлиб, унда Япония, Италия, Туркия ва Хитойдан беш юздан зиёд замонавий тикув машинаси ҳамда дастгоҳлар ўрнатилиб, йилига 1 миллион 500 минг донагача жинси шим ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Бугунги кунда корхонада500 нафарга яқин хотин-қиз меҳнат қилмоқда.
Саёҳатда иштирок этган ёшларда ҳам корхона ишчиси бўлиш истаги уйғонди. Корхонада ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ишлаш учун қулайликлар, тобора замонавий кўриниш касб этаётган бино, янги ўзгаришлар, дастоҳларнинг бари ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Корхона мутасаддилари томонидан уларнинг саволларига тўлиқ жавоб берилди.
Шунингдек, Когон шахар Саноат-транспорт касб-ҳунар коллежининг тикувчилик йўналишида таҳсил олаётган талаба-қизлар ҳам корхона фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюришди. Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёр бўлгунига қадар босқичларини томоша қилиб, қизиқарли таассуротларга эга бўлиишди.




скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz