Ёшлар орасида китобхонликни ривожлантириш, ҳар бир ёшни китоб ўқишга қизиқтириш, ҳар бир оилада мутолаа руҳини шакллантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар қаторида энг олдинги ўринда албатта, “Ёш китобхон” республика танлови туради.
Биргина Бухоро вилоятининг ўзида 2018 йилда 42988 нафар ёшлар танловда иштирок этиш истагини билдирган бўлса, жорий йилда улар сони 80 мингдан ошиб кетди.
Албатта бу ҳам ёшлар орасидаги танлов нуфузининг йилдан-йилда ошиб бораётганидан даракдир.
Куни кеча вилоят бўйича танловнинг 10- 14 ёш тоифаси бўйича саралаш тест босқичлари ўтказилди.
Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги таълим муассаларида ташкил этилган танловда 38749 нафар ўқувчи-ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиётига оид 50 та тест саволларига жавоб беришди.
Унда иштирок этган Ғиждувон туманидаги 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Мунира Рустамова энг юқори натижани қайд этиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
- Танловга тайёрланиш баробарида жуда кўп китобларни мутолаа қилдим, - дейди Мунира. Аввалида ўша, ҳамманинг орзусидаги “спарк” учун китоб ўқиган бўлсам, мутолаа қилганим сайин, билимим билан бу каби машиналардан кўписини олишим мумкинлигини тушундим. Тест жараёнларида 50 та тестдан 100 балл олишни мақсад қилгандим. Афсуски, мутолаада бўшликка йўл қўйганим учун бир саволга хато жавоб бердим. Туман босқичида бу хатога асло йўл қўймайман.
Саралаш якунларига кўра, 82 нафар ёшлар 86 ва ундан юқори баллни қўлга киритиб, туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Танловнинг саралаш босқичлари давом этмоқда.
скачать dle 12.0
Печать