Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 259 marta23 май 15:48Hududiy Islohotlar

Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёш китобхон” Республика танлови юртимизда, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни ривожлантириш борасида энг муҳим, айтиш жоизки, шов-шувли қадам бўлди.

Танловнинг република босқичи ғолибига “Спарк” автомашинаси совға қилиниши эса, кўпичиликда катта қизиқиш уйғотди. Аввалида машина илинжида китоб мутолаасига киришган ёшлар 5-10 та китобни мутолаа қилишганидан сўнг, “спарк”дандақимматлироқ ҳаётий билим, кенг дунёқараш, янги фикрларга эга бўлишмоқда.

Жорий йилнинг 20-22 май кунлари Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида айни мана шу танловнинг онлайн саралаш тест босқичлари ўтказилди.

Тест синовларида танловда иштирок этиш истагини билдирган 80 минг нафарга яқин ёшлардан 66986 нафари иштирок этди.

Танловда умутаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, оли таълим муссасалари талабалари, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар, ҳарбий хизматчилар, ҳаттоки уйда бола тарбияси билан машғул уй бекаларию, қувонарлиси кўриш имконияти чекланган ёшлар ҳам иштирок этишди.

  • Бухоро туманидаги 7- умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёт фанидан дарс бериб келаман, - дейди иштирокчилардан бири, кўриш имконияти чекланган Гулмира Жўраева. Ўқувчиларимни мазкур танловда иштирок этишларини, ғолиб бўлишларини истаганим боис, улар билан биргаликда тайёрландим. Ўрнак бўлиш мақсадида ўзим ҳам ариза топшириб, онлайн тест синовларини топширдим. Тан олиш керакки, саволлар анчагина мураккаб. Лекин кўп китоб ўқиган, тайёрланган киши учун қийинчилиги йўқ. Тест синовларидан саволларга жавоб бериб, 86 баллга эга бўлдим. Ўқувчиларим ҳам юқори натижаларни қайд этишди.

Саралаш тест синовларида вилоят бўйтча 230 нафар иштирокчи 86 ва ундан юқори баллни қўлга киритиб, танловнинг маҳаллий босқичларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Эндиликда улар туман ва шаҳар босқичларида икки шарт яъни, “Ўзбек адабиёти билимдони” ва “Жаҳон адабиёти билимдони” шартлари бўйича баҳс олиб боришади.
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
The Fundamentals of Professional Traders Revealed11:22“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31
@Islohotuz