Сардорлик мақоми ёшларга катта ишонч ва масъулият юклайди. Сардор–тенгдошларини ўзининг эзгу ғоялари, лойиҳалари ортидан эргаштириб, уларни ижтимоий фаолликка чорлай олиши лозим.
Мактабларда тенгдошлари орасида намуна бўлган, ёшларни ҳар соҳада тараққиёт сари одимлашга ундайдиган ёшларни саралаш мақсадида куни кеча Бухоро ёшлар марказида «Иттифоқ» ва «Камалак» сардорларининг 2019-2020 ўқув йили учун сайлови бўлиб ўтди.
Сайловда иштирок этиш истагини билдирган 234 нафар ёшлар учун вилоятнинг малакали тренерлари томонидан “ПР ва тадбирларни ташкил қилиш”, “Лидерлик ва сардорлик кўникмалари”, “Жамоани шакллантириш” мавзуларида ва “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция бўйича сардорларга маҳорат дарслари ўтказилди.
ёпиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди ва натижаларга кўра энг фаол, билимдон, лидерлик қобилиятига эга ва ташаббускорлар вилоят Сардорлар кенгаши аъзолигига сайландилар.