Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 72 marta20 дек 12:40Ijtimoiy soha Ta’lim

Ўзбекистонда янги университет ташкил этилади

Ўзбекистонда TEAM университети ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва “Business School HUMO Campus” масъулияти чекланган жамиятининг TEAM университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кенг ҳамкорликни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар корхоналари ходимларининг малакасини ошириш, хорижнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.

“Business School HUMO Campus” МЧЖ Университетда таълим жараёнини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича Times Higher Education ва/ёки Quacquarelli Symondsʼнинг ТОП-1000 рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетлари билан битим тузади.

Қуйидагилар:
Университетни Тошкент шаҳрида ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги филиали билан ташкил этиш;

“Business School HUMO Campus” МЧЖ томонидан Университетни ривожлантириш режаларига мувофиқ, республиканинг бошқа вилоятларида Университетнинг филиаллари ташкил этилиши мумкинлиги тасдиқланади.

Белгилаб қўйилишича:
Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятларига жавоб беради;

Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳам таъминланади;

Университетда таълим жараёни Университет томонидан тасдиқланадиган ва хорижий ҳамкорларнинг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилади;

Университетнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган давлат ва/ёки хорижий ҳамкор намунасидаги диплом берилади;

давлат намунасидаги диплом берилган тақдирда, Университетда таълим жараёни Ўзбекистон Республикасининг олий таълим давлат таълим стандартлари ҳисобга олинган ҳолда, хорижий ҳамкорларнинг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади;

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишган ҳолда белгиланади;

Университетда таълим рақамли технологиялар, масофавий таълим хизматлари, вебинарлар, онлайн-ўқитиш, “blended learning” ва бошқа замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида амалга оширилади;

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар – потенциал иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари, шунингдек, ёшларни ўқитиш учун ажратилган хайрия маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар асосида амалга оширилади;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари ҳамда тўлов-контракт миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан белгиланади.

Университет Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Темур Малик кўчаси, 146-уй манзилида, унинг Термиз шаҳридаги филиали эса Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ҳаким ат-Термизий кўчаси, 13-уй манзилида жойлашган Сурхондарё вилояти юридик коллежи ҳудудида ташкил этилади.

Университетга кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳамда республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ва чет эллик шериклар билан ҳамкорликда янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга рухсат берилади.

скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди?14:21Прописка тизимида жиддий ўзгариш кутилмоқда14:12Ўзбекистонда янги университет ташкил этилади12:40Трамп зудлик билан Сенатда импичмент масаласини кўришни талаб қилди12:33Қорақалпоғистонда ука акасининг қотилига айланди12:30Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари билан учрашув12:22Бухорода муддатидан олдин овоз бериш ниҳояланди19:21“Демак, сен буни уюштиряпсан!” – Ортиқхўжаев журналистларнинг танқидида Алламжоновни айблаган(ми?)17:05Юнусободдаги фожиа бўйича жиноят иши қўзғатилди12:54Шуҳрат Ғаниев «иши» ўрганилмоқда. Бош прокуратура баёнот берди12:47Ўзбекистонда сайтлар, ижтимоий тармоқлар яна ёпиб қўйилиши мумкинми?12:45Сайловчилар O’zLiDeP номзодларига ишонч билдирдилар(+ФОТО)12:39The Fundamentals of Professional Traders Revealed11:22“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49
@Islohotuz