Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 72 marta20 дек 14:12Sud-huquq

Прописка тизимида жиддий ўзгариш кутилмоқда


2021 йилга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий ва вақтинчалик прописка қўйиш тартибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ва ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Улуғбек Муҳамедов «Kun.uz» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Журналист томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига пропискага қўйиш масаласи Собиқ иттифоқдан қолган тизим эканлиги, тармоқларда фуқаролар бундан норози эканлиги тўғрисидаги саволга ИИВ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ушбу масала устида иш олиб борилаётганини билдирган. Бу масалани бир кунни ўзида ҳал қилишни ўзи нотўғри бўлишини, масала узоқ таҳлилларни талаб қилишини қайд этган.

«Бугунги кунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка масаласи аввало қонун билан тартибга солинган. Бу қонунни тартибга солиш эса ўрганишларга асосланган. Айтиб ўтганингиздек, бу масалада мурожаатлар жуда кўп.

Нима учун Тошкент шаҳрига прописка ёпиқ? Бироз изоҳ бермоқчиман. Прописка ёпиқ, деган ибора сал ноўрин, деб ҳисоблайман. Сабаби қонун билан тартибга солинган 12 та модда бор. Унга кўра кимлар пропискага ўтиши белгилаб берилган.

Президентнинг 2018 йил 26 декабрда қабул қилинган ‘Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’ги 4079-сонли қарори билан 2021 йилдан республика ҳудудида персоналлаштирилган ID карталар жорий қилинади.

Ҳозирда ривожланган хорижий давлатлар тажрибалари ўрганилмоқда. ID карталарни киритиш чоғида прописка масаласини ҳам соддалаштириш режалаштирилмоқда», — дейди Улуғбек Муҳамедов.

Дониёр Тошхўжаевнинг таъкидлашича, бу масала ҳозирда Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим ва бошқа вазирликлар билан ушбу масала ўрганилмоқда. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра прописка очилса, миллионлаб фуқаро Тошкентга келади ва табиийки, давлат ўша фуқаролари олдидаги мажбуриятларини бажариши керак бўлади. Яъни мактаб ўқувчилари мактабга, боғча ёшидагилар боғчага жойлашиши, фуқаролар ишга жойлашиши, тиббий ва бошқа хизматлардан фойдаланиши керак. Вазирликлар эса бу борада имкониятларни ўрганмоқда.

Вазир ўринбосари бу ўрганишларнинг якуний муддатини аниқ айта олмади, лекин энг узоғи 2021 йилгача, яъни ID карталарга ўтиш пайтида бу масала ҳал бўлган бўлишини билдирди.

«Саволни аниқ бердингиз, прописка тизими қачон бекор қилинади? Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман, бизга прописка тизимини бекор қилиш масаласи қўйилган, лекин қайд қилиш масаласи бор. Барча вазирликлар имконияти ўрганиб чиқилгач, ID карталар орқали фуқароларга енгиллик яратилади. Бу тизим орқали прописка тизимини тўла йўқотиш назарда тутилган», — дейди Улуғбек Муҳамедов.
скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди?14:21Прописка тизимида жиддий ўзгариш кутилмоқда14:12Ўзбекистонда янги университет ташкил этилади12:40Трамп зудлик билан Сенатда импичмент масаласини кўришни талаб қилди12:33Қорақалпоғистонда ука акасининг қотилига айланди12:30Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари билан учрашув12:22Бухорода муддатидан олдин овоз бериш ниҳояланди19:21“Демак, сен буни уюштиряпсан!” – Ортиқхўжаев журналистларнинг танқидида Алламжоновни айблаган(ми?)17:05Юнусободдаги фожиа бўйича жиноят иши қўзғатилди12:54Шуҳрат Ғаниев «иши» ўрганилмоқда. Бош прокуратура баёнот берди12:47Ўзбекистонда сайтлар, ижтимоий тармоқлар яна ёпиб қўйилиши мумкинми?12:45Сайловчилар O’zLiDeP номзодларига ишонч билдирдилар(+ФОТО)12:39The Fundamentals of Professional Traders Revealed11:22“Иттифоқ” ва “Камалак” Сардорлари сайланди15:39Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49
@Islohotuz