Menyuni ko'rsatish
Ko'rildi: 368 marta29 янв 16:59Ijtimoiy soha Din

Президент Шавкат Мирзиёев Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди.

ХI асрда яшаган Абу Муин Насафий бобомиз ақида илмининг буюк намоёндаларидан бири. Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия  таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Ислом дини софлигини сақлаш, ақидапарастликка қарши курашишга қаратилган кўплаб илмий асарлар ёзган. Қарши тумани Қовчин қишлоғида дафн этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Абу Муин Насафий мақбарасини обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, буюк олим асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берган эди. 
Шунга мувофиқ бу ерда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ақида илми бўйича мактаб, кутубхона қурилмоқда.
Давлатимиз раҳбари уламолар билан суҳбатда буюк бобокалонимиз асарлари бугунги кун учун ҳам ғоят аҳамиятли экани, уларни нашр қилиб, мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Мазкур зиёратгоҳда Қуръони каримнинг асл қўлёзма нусхаси сақланмоқда. Бу китоб қадимги Самарқанд қоғозига битилган, хаттотлик элементлари билан безатилган. Шавкат Мирзиёев бундай китоблар халқимизнинг бебаҳо мероси экани, уларни асраб-авайлаш кераклигини қайд этди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида ҳабар берилган.скачать dle 12.0

Печать
Izoh qoldiring
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Введите код:
Yangiliklar lentasi
Мудҳиш ЙТҲ натижасида икки киши қурбон бўлди15:49Беш нафар боксчимиз Таиланддаги “Қирол кубоги”да ярим финал учун рингга чиқади15:45Туркиядаги ЙТҲ оқибатида шифохонада ётган ўзбекистонлик аёл вафот этди11:32Бухорода “Ёш китобхон” танловининг саралаш тест босқичлари якунланди!15:48Ромитанлик ёшлар Камалакнинг туғулган кунини нишонлади (ФОТО)11:57Бухорода ёш китобхонлар беллашуви11:44«Ekvatorial Chodak group» корхонасига бизнес-саёҳати ташкил этилди!15:47Мулоқот минбарида ибратли оилалар вакиллари15:43Когон туманида 120 млн сўм миқдоридаги маблағ ёшларнинг таклифларини амалга оширишга сарфланадиган бўлди!15:40“Синовдан юксалишга қатъий қадам”15:33Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди22:36Ташаббусда гап кўп!15:34Бухорода 304 173 923 сўм ёшлар манфаати учун сарфланди!15:31Уруш қатнашчиларининг самимиятга йўғрилган гаплари ёш авлод учун тарбия ва ибрат мактабидир!15:26Менинг овозим ҳал қилувчи кучга эгалигини билиб, масъулиятим ортди!17:13
@Islohotuz